Наврўз шукуҳи рақамли келажак авлодлари қалбида!

Наврўз шукуҳи рақамли келажак авлодлари қалбида!

19 март 2025

Бу йилги Наврўз байрами мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўзгача шукуҳ ва кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

17-18 март кунлари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетида бўлиб ўтган "Қадриятларинг боқий бўлсин – Наврўз!" шиори остидаги Наврўз сайли Рақамли технологиялар вазирлиги ва тизим ташкилотлари ходимлари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда кўплаб меҳмонларни бирлаштирди.

Сайилда талаба-ёшлар стол тенниси, шахмат-шашка, армрестлинг, арқон тортиш, миллий кураш ва тош кўтариш каби спорт турларида ўз кучларини синаб кўришди. Факультетлар ўртасида ош чемпионати ва сумалак сайли ўтказилди. Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ва рақс чиқишлари намойиш этилди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг турли ҳудудлари анъаналари ва урф-одатлари акс этган миллий бурчаклар кўзларни қувонтирди. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси оркестри ва курсантларининг ҳарбий-жанговар чиқишлари байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Сайил сўнгида талабаларга баҳорий сумалак ва миллий таом - ош тарқатилди. Миллий қадриятларимиз, урф-одатларимиз ва анъаналаримизни тарғиб этувчи саҳна безаклари, баҳорий дастурхонлар ва миллий куй-қўшиқлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр