Оқолтин тумани педагоглари my.gov.uz хизматлари бўйича ўқитилди

Оқолтин тумани педагоглари my.gov.uz хизматлари бўйича ўқитилди

22 апрель 2024

2024 йилнинг 19 апрель куни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида информатика ва чет тиллари ўқитувчилари учун my.gov.uz порталидан фойдаланиш кўникмасини оширишга қаратилган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда иштирокчилар my.gov.uz да мавжуд электрон давлат хизматлари ва уларнинг афзалликлари билан танишиш баробарида “Педагогларни аттестациядан ўтказиш”, “Болани бир мактабдан бошқасига кўчириш”, “Солиқ қарзи мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш” хизматларидан амалда фойдаланиб кўришди.

Шу билан бирга MyGov  мобил иловасидан фойдаланиш тажрибаси ҳам ўртоқлашилиб, таълим соҳасида электрон хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳам билдирилди.

Эндиликда педогогларимиз ҳам кучини тежаб, ҳужжат ишларига камроқ, ўқувчи ва талабалари учун кўпроқ вақт ажратиш, зарур хизматларни қулай тарзда олиш, таълим соҳасидаги янгилик ва ўзгаришлардан тезкор хабардор бўлиш имкониятига эга.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр