Бугун, 9 август куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари учун видеоселектор йиғилиши ташкил этилди.
Видеоселекторга АКТ вазири Шерзод Шерматов раислик қилиб, кун тартибига қўйилган асосий масала – жорий йилнинг 29 июлида Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш эканлигини таъкидлади.
Йиғилишда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (my.gov.uz)ги мурожаатлар ва аризаларни кўриб чиқиш ҳамда “Ijro.gov.uz” ижро интизомининг идоралараро ягона электрон тизимига уланганлик ҳолати, Президент Виртуал қабулхонасидаги (pm.gov.uz) мурожаатларни ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишишнинг ягона электрон тизимида (project.gov.uz) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳасини ўз вақтида кўриб чиқиш ҳолати ҳам ўрганилиб, муҳокама қилинди.