“Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси ишга туширилади

“Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси ишга туширилади

31 июль 2025

Хабарингиз бор, бугун Давлатимиз Раҳбари қишлоқ хўжалигида космик маълумотлардан фойдаланиш ва рақамлаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда соҳани рақамлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, фермерлар сарфлаётган сувнинг ҳалигача аниқ ҳисоби йўқлиги туфайли рақамлаштириш орқали сувнинг контурма-контур ҳисобини юритиш зарурлиги таъкидланди.

Ҳозир фермерлар ер, кредит, субсидия ва агрохизматлар бўйича 30 дан ортиқ платформадан фойдаланяпти.

Буни осонлаштириш мақсадида “Рақамли қишлоқ хўжалиги” ягона интеграцион платформаси ишга туширилади.
Қолаверса, соҳада учувчисиз аппаратлардан фойдаланиш ҳам режалаштирилмоқда. Кузда 100 дан зиёд замонавий дрон олиб келиниши режалаштирилмоқда.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр