Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакиллари АҚШда

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакиллари АҚШда

18 апрель 2024

Шу кунларда Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази вакиллари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида Жамоат бошқаруви бўйича экспертлар қўмитасининг 23 сессияси доирасида UNDESA ва UNDP томонидан ташкил этилган “Электрон ҳукумат тараққиёти, муаммо ва истиқболлари: Озарбайжон, Қозоғистон ва Ўзбекистон тажрибаси ҳамда мавжуд вазиятлар” мавзусидаги тадбирда фаол иштирок этмоқда.

Мазкур тадбирда делегация аъзолари Ўзбекистонда электрон ҳукумат ривожланишида эришилган ютуқлар ва истиқболлар билан таништириш баробарида мамлакат тажрибаси билан ҳам ўртоқлашади. 

Шунингдек, тадбир доирасида UNDESA Рақамли ҳукумат раҳбари жаноб Винчентсо Акуаро билан учрашув бўлиб ўтди. Унда UNDESA ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр