Бугун, 14-март куни Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ходимлари Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейида бўлишди. Ушбу ташриф ходимларга тарихий мерос ва маданиятни ўрганиш имкониятини яратди.
Музейда ходимлар Алишер Навоий ҳаёти ва ижодини ўрганиш баробарида унинг адабий мероси, ўзбек ва жаҳон адабиётига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда ўша давр муҳити билан яқиндан танишдилар. У ердаги экспонатлар ва интерактив кўргазмалар орқали эса ўзбек халқининг тарихи ва маданияти жуда бой эканлигига гувоҳ бўлишди.
Ушбу экскурсия ходимлар учун нафақат маданий ва тарихий тажриба, балки жамоавий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўзаро ҳамжиҳатликни ривожлантиришда ҳам катта аҳамиятга эга бўлди.