Жорий йилнинг 17-21 ноябр кунлари Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида инсон ресурсларини ривожлантириш стратегияси доирасида ходимлар учун "Нотиқлик санъати ва самарали мулоқот кўникмаларини ривожлантириш" мавзусида қисқа муддатли махсус ўқув курси ўтказилди.
Мақсад Марказ мутахассисларида жамоатчилик олдида чиқиш қилиш, фикрни равон ва ишончли баён этиш ҳамда тингловчилар билан самарали мулоқот ўрнатиш кўникмаларини шакллантириш бўлди. Ушбу ташаббус, айниқса, рақамли трансформация лойиҳаларини тақдим этиш ва жамоани илҳомлантиришда муҳим аҳамиятга эга.
Тренинг дастурига замонавий педагогик ва психологик ёндошувлар асос қилиб олинган бўлиб, унда:
Нуқт маданиятини ошириш;
Стресс ҳолатларида чиқиш қилиш усуллари;
Аудитория диққатини ушлаб туриш техникалари;
Нутқда эмоционал ва мантиқий таъсирни таъминлаш каби амалий кўникмаларга алоҳида урғу берилди.
Бу каби малака ошириш курслари ходимларнинг нафақат шахсий ривожи ва раҳбарлик салоҳиятини оширишга, балки Марказнинг умумий хизмат фаолияти самарадорлигини кучайтиришга ҳам хизмат қилади.
Чунки рақамли ечимлар муваффақияти, уларни қанчалик ишончли ва тушунарли тақдим этишга боғлиқдир.