Рақамли ҳукумат марказида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

Рақамли ҳукумат марказида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди

25 август 2025

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларда ортиқча сарф-харажатларни қисқартириш, ёшлар тарбияси ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот тадбири ўтказилди.

"Оила ва Миллий Қадриятлар: Муқаддас Маросимлар" мавзусида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Ёдгора Зиёмуҳаммедова ва Фарида Умарова иштирок этиб, миллий урф-одатларимизга зид бўлган “оммавий маданият”нинг салбий таъсирлари ҳақида ибратли суҳбат олиб бордилар.

Шунингдек, оила маънавияти, ахлоқи ҳамда аждодларимизнинг мустаҳкам оила ҳақидаги ўгитларидан иборат тавсиялар беришди.

Марказ ходимлари ҳамда маҳоратли актрисалар иштирокида тўй ва маросимларда ортиқча исрофнинг олдини олиш мавзусида саҳна кўриниши ҳам намойиш этилди.

Бу каби тадбирлар ходимлар маънавиятини юксалтириш, соғлом оилавий муҳитни таъминлаш ва миллий қадриятларимизни асраб-авайлашда муҳим аҳамиятга эга.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр