Рақамли ҳукумат марказида Жанубий Корея элчихонаси вакиллари кутиб олинди

Рақамли ҳукумат марказида Жанубий Корея элчихонаси вакиллари кутиб олинди

28 январь 2025

Бугун, 28-январ куни Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси биринчи котиби Чо Хён Хе хоним билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзбекистоннинг электрон ҳукумат тўғрисидаги қонунчилиги, хусусан, аҳолига давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштириш ва идоралараро маълумотлар алмашинувини мувофиқлаштиришга қаратилган масалалар муҳокама қилинди.  
 
Шунингдек, “ягона дарча” ёндашуви орқали давлат хизматларини кўрсатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, хусусан, идоралар мустақил равишда зарур ҳужжат ва маълумотларни электрон шаклда тўплаши, бунинг эвазига фуқаролар зиммасидаги юкнинг камайиши ҳақида маълумотлар берилди. Муҳокама қилинган яна бир масалалардан бири – ортиқча маълумот сўраш ҳолатларининг олдини олиш учун идоралар ўртасида узлуксиз ҳамкорликни таъминлашга эришиш бўлди. 
 
Жанубий Корея вакиллари Марказнинг фаолияти ва рақамли бошқарувни ривожлантириш борасидаги ютуқлари билан ҳам яқиндан танишди. Ўз ўрнида Чо Хён Хе хоним Ўзбекистоннинг рақамлаштириш соҳасида эришаётган натижаларини юқори баҳолади.  

Томонлар келгусида икки мамлакат ўртасидаги рақамли ҳукумат соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдиришди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр