Рақамли ҳукумат ва рақобатни ривожлантиришда янги босқич: Англашув меморандуми имзоланди

Рақамли ҳукумат ва рақобатни ривожлантиришда янги босқич: Англашув меморандуми имзоланди

17 июль 2025

Бугун, 17-июл куни Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Анвар Мансуров ҳамда Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори Олимжон Жумаев ўртасида англашув меморандуми имзоланди.

Асосий мақсади рақамлаштириш шароитида рақобат сиёсатини ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва давлат бошқарувида илғор рақамли технологияларни жорий этишдан иборатдир. Мазкур ҳамкорлик рақамли бозорларни ўрганиш ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга ҳам хизмат қилади.

Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари рақамли платформалар, илғор технологиялар (масалан, Big Data, Сунъий интеллект) ёрдамида жараёнларни такомиллаштириш, мурожаатларни автоматлаштириш ва рақамли ечимлар орқали хабардорликни оширишдир. Шунингдек, тегишли соҳаларнинг рақамли трансформация таъсирини таҳлил қилиб, қўшма тадқиқотлар ўтказиш ҳамда билим ва тажриба алмашинувларини ташкил этишдан иборат.

Мазкур ҳамкорлик Ўзбекистонда рақамли хизматлар сифатини ошириш, адолатли рақобат муҳитини мустаҳкамлаш, истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишга катта ҳисса қўшади.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр