Самарқанд вилоятида “Сиз томон йўл олдик” лойиҳаси доирасида ўқув семинар тренинглар ўтказилди

Самарқанд вилоятида “Сиз томон йўл олдик” лойиҳаси доирасида ўқув семинар тренинглар ўтказилди

25 август 2025

Жорий йилнинг 21 - 22 август кунлари Самарқанд вилоятининг Жомбой, Оқдарё ва Булунғур туманларидаги “Инсон” ижтимоий хизматлар марказларида ҳамда Пайариқ тумани ҳокимлигида аҳоли вакиллари учун my.gov.uz орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш мавзусида ўқув семинарлари ташкил этилди.

Мазкур семинарларда соҳа мутахассиси томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида мавжуд электрон хизматлар, улардан фойдаланиш тартиби ҳамда пуллик давлат хизматлари учун бериладиган чегирмалар тўғрисида иштирокчиларга маълумот берилди.

Шунингдек, Ягона портали орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш ҳамда хизмат натижасини олиш жараёнлари амалий тарзда кўрсатиб берилди.  

Шу билан бирга МйГов мобил иловасидан фойдаланиш тажрибаси ҳам ўртоқлашилиб, ижтимоий ҳимоя соҳасидаги электрон хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича таклифлар ҳам билдирилди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр