Сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади

Сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади

03 сентябрь 2025

Ҳукумат қарори (547 сон, 28.08.2025 й.) билан “Ерости сув олиш иншоотларини сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозлашни рўйхатга олиш ва муҳрлаш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, ушбу давлат хизмати давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

Сув ҳисоблаш воситалари билан жиҳозланмаган ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади.

Ерости сув олиш иншоотларидан олинаётган сув ҳисобини юритиш учун фақат Ўзбекистон Республикасида ўлчаш воситалари давлат реестрига киритилган турлардаги сув ҳисоблаш воситаларининг ўрнатилишига йўл қўйилади.

Сув ҳисоблаш воситалари насосли қудуқларда сув чиқишини бошқариш қурилмасидан олдин, фавворали қудуқлар ва булоқларда бошқариш қурилмасидан кейин ўрнатилиши лозим.

Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Ҳудудий гидрогеология станциялари ва туман (шаҳар) солиқ инспекциялари сўровнома юборилгач, 10 кун муддатда ерости сув олиш иншоотларида ўрнатилган сув ҳисоблаш воситаларини рўйхатга олади ва муҳрлайди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр