Тошкент халқаро университетида my.gov.uz порталидан самарали фойдаланиш бўйича семинар ташкил этилди.
Мазкур семинарда талабаларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилаётган оммабоп рақамли хизматлар ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, Ягона порталга OneID тизими орқали кириш ҳамда пуллик хизматлар учун тақдим этиладиган чегирмалар, улардан фойдаланиш усуллари тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, талабалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоблар олишди.