Тошкент давлат иқтсодиёт университетида жорий йилнинг 25-декабрь санасида профессор ўқитувчилар учун my.gov.uz порталидан фойдаланиш афзалликлари мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тренинг давомида тадбир иштирокчилари my.gov.uz порталида жорий этилган имкониятлар, янги турдаги рақамли хизматлар ва улардан фойдаланиш тартиблари билан таништирилди. Шу билан биргаликда Ягона порталда ёшлар учун йўлга қўйилган хизматлар ва имтиёзлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.
Тадбир якунида профессор ўқитувчилар томонидан my.gov.uz порталида жорий этилган электрон хизматларни такомиллаштириш бўйича таклифлар билдирилди.