Тошкент вилоятида ўқув семинарлари ташкил этилди

Тошкент вилоятида ўқув семинарлари ташкил этилди

14 июль 2025

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази томонидан бугун, 14-июл куни “Сиз томон йўл олдик” лойиҳаси доирасида Тошкент вилоятида семинар-тренинглар ўтказилди.

Чиноз тумани аҳоли вакиллари учун ўтказилган семинарда иштирокчилар электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмаларини оширишга муваффақ бўлишди. 

Паркент туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Бўстонлиқ туманидаги 118-мусиқа ва санат мактабида my.gov.uz порталида жорий этилган имкониятлар, электрон хизматлардан фойдаланиш тартиблари бўйича ўқув машғулотларини ҳудуд аҳолиси катта қизиқиш билан қарши олишди.

Бекобод шаҳри ҳокимлигидаги тадбир давомида иштирокчиларнинг электрон давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида юзага келган саволларига соҳа мутахассислари батафсил жавоб беришди.

Тадбирлар давомида тингловчилар мобил иловага қўшилган янги қулайлик ва функциялар билан ҳам таништирилди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр