Тошкентдаги ҳар бир дарахт рақамли ҳимояга олинди

Тошкентдаги ҳар бир дарахт рақамли ҳимояга олинди

29 сентябрь 2025

"Замин" фонди, Экология вазирлиги ва шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Дарахтлар реестри” лойиҳаси орқали 400 мингдан зиёд дарахт green.tashkent.uz онлайн платформасига киритилди.

Дарахтлар рақамлаштирилгандан сўнг, уларнинг нави, ҳолати, ёши ва бошқа хусусиятлари бўйича дендролог мутахассислар томонидан текширилади.

Яшил майдонларнинг рақамли харитаси шаҳар аҳолиси турмуш тарзини яхшилаш ва Тошкентнинг табиий муҳитини сақлаб қолишга ёрдам берувчи шаҳарсозлик, экишни режалаштириш ва яшил кўчатларни парваришлаш, яшил ҳудудларни муҳофаза қилиш ҳамда тиклаш устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда самарали воситага айланиши лозим.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр