Урганчда талабаларга электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича амалий семинар-тренинг ўтказилди

Урганчда талабаларга электрон хизматлардан фойдаланиш бўйича амалий семинар-тренинг ўтказилди

19 сентябрь 2025

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари томонидан “my.gov.uz орқали электрон хизматлардан самарали фойдаланиш” мавзусида семинар ташкил этилди.

Тадбирда институтнинг 2 босқич талабалари иштирок этиб, Ягона портал орқали тақдим этилаётган энг оммабоп хизматлар билан танишдилар. Шунингдек, OneID тизими орқали кириш имкониятлари ва пуллик хизматларга чегирмалар ҳақида маълумот олишди. “Соғлиқни сақлаш” ва “Фуқаролик” соҳаларига оид хизматлардан фойдаланишни эса амалий машғулотларда синаб кўришди.

Бу каби учрашувлар ёшларнинг рақамли саводхонлигини оширишга ва электрон хизматлардан кенг фойдаланиш тарғиб бўлишига хизмат қилади.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр