Ветеринария соҳаси ҳам рақамлаштиришга ўтди

Ветеринария соҳаси ҳам рақамлаштиришга ўтди

“Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасига “Қишлоқ хўжалиги ҳайвонларини идентификациялаш, уларнинг ҳаракатини кузатиш ва мониторинг қилиш ахборот тизимида қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг маълумотлар базасини ҳудуд бўйича шакллантириш” лойиҳасини амалга ошириш вазифаси топширилган.

Шунга мувофиқ, 2020 йил 3 июлдан идентификация қилинган ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш мақсадида “VISCHINOR” электрон ахборот тизими яратилди. Тизимдан республика, вилоят, туман кесимида идентификациядан ўтган ҳайвонларнинг турлари, ҳайвон миграцияси, саломатлиги, ҳайвон эгаси ва бошқа маълумотлар ўрин олган.

Шунингдек, тадбиркорлик субъектларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “MY-VIS” шахсий кабинет ахборот тизими ишлаб чиқилиб, http://my.vetgov.uz/ манзилида ишламоқда.

Рақамлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар:

Ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича 1200 дан ортиқ давлат ветеринария ва ҳудудий “Чорванасл” маркази ходимларининг малакалари оширилди.

Вилоят ветеринария бошқармалари, туман бўлимлари электрон ахборот тизимидан фойдаланишлари учун 475 та электрон ҳисоблагич, 1300 та апликатор, 30 та планшет, 80 та компьютер ва 40 та принтер билан таъминланди.

Республика кесимида 1 702 нафар мутахассис “VISCHINOR” электрон тизимидан рўйхатдан ўтказилиб, 181 минг 811 бош қорамол ҳамда 3,6 мингдан зиёд чорвачилик ёъналишидаги тадбиркорлик субъектлари электрон тизимга киритилган.

Жорий этилган тизимлар:

“VIS-LICENSE” – ветеринария фаолиятини лицензилаш лойиҳаси бўйича электрон ахборот тизими ишлаб чиқилди. Тизим барча вилоятларда амалиётга жорий қилинди ва лицензияларни тақдим этиш тўлиқ электрон шаклга ўтди. Ветеринария фаолиятини лицензиялаш давлат хизмати Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим қилинмоқда.

“VIS-BILLUR” – ветеринария-санитария жиҳатидан хавфсизлиги кафолатланган сўйилган ҳайвон гўштларининг ягона электрон маълумотлар базаси электрон ахборот тизими ишлаб чиқилиб, такомиллаштирилмоқда.

“VIS-SUBSIDIYA” – чорвачилик соҳасида субсидиялар бериш тизимини автоматлаштириш мақсадида электрон ахборот тизими ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий қилинди ҳамда фермер хўжаликлари ва тадбиркорлик субъектларига субсидиялар ажратилмоқда.

Камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар:

“MY-VIS” ахборот тизимида фойдаланувчиларни идентификация қилишни Ягона идентификация тизими (ONE ID) орқали амалга оширишни йўлга қўйиш.

Давлат ветеринария хизмати томонидан ҳайвонларни идентификация қилиш, ҳисобга олиш ва ҳисобдан чиқариш бўйича аризаларни электрон шаклга ўтказиш.

Наслчилик хўжаликлари мақомини бериш бўйича электрон реустрини шакллантириш ва гувоҳномани ЯИДХП орқали тақдим этиш.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр