Янги авлод ва рақамли ҳукумат: ҳамкорликка асосланган ёндашув

Янги авлод ва рақамли ҳукумат: ҳамкорликка асосланган ёндашув

24 апрель 2025

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ҳамда Тошкентдаги олий таълим муассасаси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Бугун, 24 апрель куни Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш марказида Тошкент шаҳридаги Санкт-Петербург давлат университети филиали вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда филиал директори Маҳмуджон Зиядуллаев ҳамда университет талабалари иштирок этишди.

Учрашувда марказ вакиллари талабаларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz орқали кўрсатилаётган рақамли хизматлар, OneID тизими ва рақамли хавфсизлик масалалари бўйича атрофлича маълумот беришди.

Талабалар давлат хизматларидан қандай фойдаланиш мумкинлиги, хизматлар учун берилган чегирмалар ва уларнинг амалдаги механизмлари ҳақида қизиқарли маълумотларга эга бўлишди. Шу билан бирга, Дата Марказ фаолияти ва маълумотлар хавфсизлиги борасидаги ечимлар ҳам муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ахборот технологиялари ва дастурлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, томонлар ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли шерикликни йўлга қўйиш, малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда қўшма лойиҳалар қилиш ва филиал ўқув жараёнини ахборот билан таъминлаш бўйича келишиб олишди.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр