Ўзбекистон «Очиқ Гендер маълумотлар индексида» жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат қаторидан жой олди

Ўзбекистон «Очиқ Гендер маълумотлар индексида» жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат қаторидан жой олди

22 сентябрь 2023

Open Data Watch ташкилотининг 2022/2023-йилги ҳисоботида Ўзбекистон «Очиқ Гендер маълумотлари индексида» 69,7 балл тўплаган ҳолда бу кўрсаткич бўйича жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олди. 

Гендер маълумотлари индекси бутун дунё бўйлаб гендер маълумотларининг мавжудлиги ва очиқлигини ўлчайди. Индекс 35 та статистик тоифадаги 11 та кўрсаткичнинг мавжудлигига асосланади.

Мамлакатимизда гендер статистикасини юритиш бўйича статистика органлари томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигида гендер статистикасини йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш бўйича алоҳида бўлинма ташкил этилган. Gender.stat.uz расмий веб-сайти ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилган.

Бундан ташқари, stat.uznsdg.stat.uzaholi.stat.uz сайтлари, siat.stat.uz статистика портали, шунингдек, data.egov.uz очиқ маълумотлар порталида ҳам гендер статистикасига оид кўрсаткичлар доимий жойлаштириб келинмоқда.  

Gender.stat.uz сайтининг барча бўлимларида бугунги кунда жами 180 дан зиёд гендер статистикасига оид кўрсаткичлар 3 та тилда, 5 хил форматда жойлаштириб борилмоқда.

Поделиться:
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр