Қисқа даврда давлат хизматлари, банк-молия, жамоат хавфсизлиги, транспорт каби йўналишларда 30 дан ортиқ пилот лойиҳалар ишга тушди.
Ўтган йили Сунъий интеллектни 2030-йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди. Рақамли технологиялар вазирлигида мазкур соҳа билан ишлайдиган алоҳида марказ ташкил этилди.
Бир йилда мамлакатимиз сунъий интеллектга тайёргарлик бўйича халқаро индексда 17 поғона юқорилади (дунёда 70-ўрин, Марказий Осиёда 1-ўрин).