Президент Шавкат Мирзиёев 21 ноябрь куни интеллектуал мулк, архив иши ва юридик таълим соҳаларини ислоҳ қилишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди. Унда Ўзбекистонда архив ишини модернизация қилиш ва рақамлаштириш бўйича кенг кўламли вазифалар белгилаб берилди.
Бугунги кунда мамлакат архивларида 16 миллиондан ортиқ ҳужжат тўплами, шу жумладан 1,3 миллионта қимматли ва ноёб ҳужжат сақланмоқда. Бироқ ҳужжатларни рақамлаштириш суръати ҳозирча йилига атиги 2 фоизни ташкил этаётгани таъкидланди.
Шундан келиб чиқиб, 2030 йилга қадар архив фондининг рақамлашув даражасини 60 фоизга етказиш, қимматли ва ноёб ҳужжатларни эса тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.
Давлат раҳбари томонидан белгиланган устувор йўналишлар қуйидагилардан иборат:
Тақдимотда аҳолининг шахсий манфаатларини ҳамда рақамли хизматларга бўлган талабни инобатга олган ҳолда “Шажара” ахборот тизимини йўлга қўйиш таклифи билдирилди. Янги сервис фойдаланувчиларга:
Ислоҳотлар натижасида архив ҳужжатларига ишлов бериш тезлашади, ноёб ҳужжатларнинг сақланиши кафолатланади, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун электрон хизматлар кенгаяди.
Президент таъкидлаганидек, рақамлаштириш соҳасида белгиланган вазифаларни тизимли амалга ошириш архив тизимида самарадорликни ошириб, фуқароларга кўрсатиладиган хизматларни янада қулай ва тезкор бўлишига хизмат қилади.