Электрон хизматлар

Электрон давлат хизматларини жорий этиш ва ривожлантириш

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 728-сон қарорига асосан “Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали тўғрисида низом” тасдиқланган ва ушбу Низомга асосан Ягона порталнинг ишлаш фаолияти тартибга солинган.

Электрон ҳукумат тўғрисидаги қонунга мувофиқ, электрон давлат хизмати - ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилган ҳолда кўрсатиладиган давлат хизмати.

Электрон хизматлар жисмоний ва юридик шахслар ҳамда давлат ташкилотларига кўрсатилади.

Электрон давлат хизматлари 3 турга бўлинади булар:

  • Ахборот турдаги хизматлар
  • Интерактив хизматлар
  • Транзакцион хизматлардир

Ахборот туридаги хизмати бу хизмат бўйича маълумот бўлиб унда қайерда ким томонидан қайси манзилда каби маълумотлар бериладиган хизматлардир. Интерактив хизматлар ариза юбориш ва натижасини олиш учун керакли ташкилотга бориш орқали олинадиган хизматлар яни ариза берасиз хизмат кўрсатувчи томондан инсон омили иштирокида қабул қилиб кўриб чиқиладиган хизматлар хисобланади. Транзакцион хизматларга ариза бериш ва охирги натижагача онлайн тарзда ахборот тизимлари иштирокида олинадиган хизматлар киради.

2024 йил I чорак якуни бўйича Ягона портал орқали 595 та давлат хизматидан фойдаланиш имконияти яратилган. Биргина, 2023 йилда Ягона порталда жами 200 та хизматлар жорий этилди ва такомиллаштирилди. 2024 йилда Ягона порталда талабгорлиги юқори бўлган 170 та электрон давлат хизматларини жорий этиш ҳисобига Ягона порталдаги давлат хизматлари сонини 700 тага етказиш режалаштирилган.

Электрон давлат хизматлари соҳасидаги ўзгариш ва янгиликларни мунтазам аҳолига етказиш мақсадида 
Ягона порталнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари фаолияти йўлга қўйилган (https://t.me/MyGovUz, https://www.instagram.com/my.gov.uz/, https://www.youtube.com/channel/UC7NMuSYJQUKQSLQnE2L5L2A).

Шунингдек, Ягона портал орқали электрон давлат хизматларидан фойдаланиш жараёнида вужудга келган саволлар ҳамда таклифларга жавоб бериш, техник носозликларни бартараф этиш мақсадида қайта алоқа тизими, хусусан, 1242 қисқа телефон рақами, телеграм бот (@myGovUzSupportBot) фаолияти йўлга қўйилган.

Давлат хизматлари марказлари учун махсус модулда 300 дан ортиқ давлат хизматлари мавжуд бўлса, почта бўлимлари учун “Ягона агент кабинети”да 80 га яқин давлат хизматлари мавжуд.

Йўналиш бўйича кейслар

Мавзу бўйича янгиликлар

Электрон хизматлар улушини 70 фоизга етказиш кўзланмоқда
28 март 2023
Аҳолига кўрсатилаётган электрон давлат хизматлари Қўмита эшитувида муҳокама қилинди
06 март 2023
1 июлдан мобил давлат хизматлари кўпайтирилади
01 март 2023
Эсингиздами?...
17 январь 2023
My.gov.uz да ҳеч қандай ташриф ва ҳужжат талаб қилмайдиган хизматлар сони ошди
30 декабрь 2022
2022 йилги халқаро рейтингларда Ўзбекистоннинг рақамлаштириш бўйича ўрни сезиларли юқорилади
28 декабрь 2022
Аҳолига электрон ҳукумат имкониятлари ва my.gov.uz хизматларидан фойдаланиш жойларга чиқиб ўргатилмоқда
13 октябрь 2022
Лойиҳа Урганчда катта қизиқиш билан кутиб олинди
12 октябрь 2022
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр