Ягона идентификация тизими

OneID тизими – “Рақамли ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш учун ягона ахборот тизими бўлиб, у давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг ахборот тизимларига турли давлат, таълим, банк, тижорат ва бошқа хизматларни электрон интерактив режимда олиш учун оддий ва хавфсиз кириш имконини берувчи тизим шаклидир

id.egov.uz

OneID тизими жисмоний ва юридик шахсларга давлат органлари ва нодавлат ташкилотларнинг ахборот тизимларига қуйидаги идентификация ва аутентификациянинг турли усулларидан фойдаланган ҳолда ваколатли киришни таъминлаш учун мўлжалланган:

- логин ва парол;

- электрон рақамли имзо;

- мобил телефон рақамлари;

- масофавий биометрик идентификация.

11 948 192

Тизимда фойдаланувчилар сони

8 000

Рўйхатдан ўтувчилар сони кунлик (ўртача)

Хавфсизлик ва ҳақиқийлик

Айрим давлат ва нодавлат ташкилотларининг электрон хизматларидан фойдаланишда фойдаланувчидан “Тасдиқланган фойдаланувчи” мақомига эга бўлиш талаб этилади. Бундан ташқари, фойдаланувчининг “Тасдиқланган фойдаланувчи” мақомини олиш тартиби OneID тизимида фойдаланувчини қўшимча аутентификация қилиш имконини беради. OneID тизимида “Тасдиқланган фойдаланувчи” мақомини олиш учун қуйидаги усуллар мавжуд: - рақамли имзодан фойдаланиш; - Mobile-ID тизимидан фойдаланиш.

Бир аккаунт – Рақамли ҳукуматнинг барча тизимлари

OneID нинг Э-ҳукуматнинг барча тизимлари билан интеграциялашуви барча тегишли ресурсларга кириш учун битта аккаунтдан фойдаланиш имконини беради. OneID аккаунтингиздан фойдаланиб, барча хизматлар ва сервислардан фойдаланишингиз мумкин.

Бошқа сайтлар билан интеграция қилиш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги “Аҳолига тақдим этилаётган электрон давлат хизматларини кўрсатишда шахсни тасдиқлаш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 679 сон қарорига мувофиқ идентификация тизими орқали шахсларни идентификациялаш (аутентификациялаш) хизматлари давлат ташкилотлари, шу жумладан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа хўжалик юритувчи субъектларга белгиланган тартибда тузиладиган шартномага мувофиқ пуллик асосида кўрсатилади.

Юридик шахсларни идентификация қилиш

OneID тизими нафақат жисмоний шахсларни, балки юридик шахсларни ҳам идентификациялаш учун мўлжалланган. Юридик шахсни профилингизга боғлаш орқали фойдаланувчи турли ахборот тизимларига юридик шахс сифатида кириш имкониятига эга бўлади.

Мослашувчан интерфейс

Бошқа лойиҳалар

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали

Ишлаб чиқиш

Ҳамкорлик

https://data.egov.uz/
Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр