Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар портали

Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар портали

DATA.EGOV.UZ

Очиқ маълумотлар нима

Очиқ маълумотлар - кўп маротаба, мустақил ва бепул фойдаланиш мақсадида, одам томонидан дастлаб ўзгартирилмаган ҳолда автомат равишда қайта ишлашни таъминлайдиган форматда шакллантирилган, «Интернет» тармоғига тизимлаштирилган маълумотлар кўринишида жойлаштирилган маълумотлардир.

Мавжудлиги ва фойдаланиш мумкинлиги

Очиқ маълумотлар тўлиқ электрон форматда, Интернет орқали қулай ва ўзгартириладиган шаклда мавжуд

Тарқатиш

Очиқ маълумотлар бепул фойдаланиш, тарқатиш ва бошқа манбалар ва маълумотлар билан ўзаро алмашиш учун тақдим этилган

Ҳамманинг иштироки

Очиқ маълумотлар қандайдир сабабларга кўра ҳам шахсларга, ҳам гуруҳларга маълумотлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўймайди

Портал ҳақида

Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Бундан ташқари, портал фуқаролар, тадбиркорлар ва турли соҳалар мутахассислари фаолиятида очиқ маълумотларни ишлатиш, маълумотларни таҳлил қилиш, мобил иловаларни ишлаб чиқиш ёки тадқиқ қилиш учун мўлжалланган.

Очиқ маълумотлар портали маҳаллий илмий ташкилотлар ва олий таълим муассасалари ҳамда ахборот технологиялари соҳасидаги дастурчилар ва ташкилотларга сунъий интеллект асосидаги дастурий таъминотдан фойдаланиш учун давлат ва бошқа маълумотлар тўпламларини олиш имкониятини тақдим этади.

Очиқ маълумотларнинг асосий истеъмолчилари

Дастурчилар

Улар ушбу маълумотлардан ўз дастурларида фойдаланадилар ёки бошқаларга ушбу маълумотларни таҳлил қилишда ёрдам берадилар. Кўпгина мамлакатларда очиқ маълумотлар асосида иловалар яратиш учун танловлар ўтказилади.

Жамоат ташкилотлари

Очиқ маълумотлар жамоат ташкилотларига давлат фаолиятини назорат қилиш имконини беради. Масалан, “очиқ маълумотлар” ёрдамида Европанинг атроф-муҳит харитаси яратилган.

ОАВ

Бу маълумотларни тузиш ва таҳлил қилиш воситаларига эга бўлган журналистлардир. Тўғри тузилган график ёки диаграмма бир неча саҳифали матнли маълумотлардан кўра тушунарли бўлади.

Давлат органлари

Очиқ маълумотлар фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларини давлат маблағларини тежаш имконини берувчи янги маҳсулотларни яратишга жалб қилиш имконини беради.

Фуқаролар

Фуқаролар шахсий қулайликни яхшилаш учун яратилган очиқ маълумотлар дастурларидан фойдаланишлари мумкин, масалан, Лондон аҳолиси каби.

Бизнес вакиллари

Ҳукумат томонидан нашр қилинган очиқ маълумотлар шунингдек фойда олиш воситаси бўлиши мумкин.

Бош саҳифа дизайни

Янги Очиқ маълумотлар порталининг имкониятлари

Маълумотларни стандартлаштирилган шаклда юритиш, интерактив харитага объектнинг географик жойлашув маълумотларини киритиш

Очиқ маълумотлар тўпламларида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг эҳтиёжларини ҳисобга олиш механизми

Очиқ маълумотлар тўпламларини ўз вақтида жойлаштириш ва уларни янгилаш устидан автоматик равишда назорат қилиш

Маълумотлар билан ишлашда фойдаланувчиларга, жумладан, кўриш имконияти чекланган шахслар учун қулайликлар

Хар бир маълумотга алоҳида такрорланмас ID бириктириш ҳамда тегишли маълумотларни жойлаштириш, қайта ишлаш, сақлаш ва излашни унинг ёрдамида амалга ошириш имконияти

Маълумотларни ўз вақтида янгилаб боришнинг мониторинг тизими ҳамда муддатида жойлаштирилмаган маълумотлар бўйича вазирлик ва идораларнинг шахсий кабинетига хабар жўнатиш имконияти

Маълумотларни онлайн тарзда янгилаб боришни йўлга қўйиш мақсадида давлат органларининг идоравий ахборот тизимлари ва ресурсларини портал билан интеграция қилиш функцияси жорий этилди

Бошқа лойиҳалар

One ID Ягона идентификация тизими

Ишлаб чиқиш

https://id.egov.uz
One ID Ягона идентификация тизими
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр