Ахборот тизимлари ва ресурсларининг ягона реестри

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июлдаги 444-сон қарори билан ахборот тизимлари ва Рақамли ҳукумат ресурсларининг ягона реестрини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди.

Қарор топшириқларини амалга ошириш мақсадида “Ахборот тизимлари ва ресурсларининг ягона реестри” ахборот тизими ишлаб чиқилди, тизим давлат органлари томонидан жорий этилган ва жорий этилаётган ахборот тизимлари ва ресурсларининг марказлаштирилган ҳисобини юритиш имконини беради./p>

Реестрга вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик юритувчи субектларнинг ахборот тизимлари ва ресурслари киритилади.

REESTR.UZ

Реестр ҳақида

Реестрга вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган тадбиркорлик субъектларининг ахборот тизимлари ва ресурслари киритилади.

Тизим ахборот тизимлари ва ресурсларининг ҳисобини юритиш, давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базалари ва дастурий технологиялари, уларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳаларнинг амалга оширилишини назорат қилиш имконини беради. Шу билан бирга, реестр мавжуд ахборот тизимларининг функцияларини такрорлайдиган ахборот тизимлари ишлаб чиқилишининг олдини олишга ёрдам беради.

783

Паспортларкиритилди

112

Кўрибчиқилаётган паспортлар

526

Кўрибкўриб чиқилди

Ягона реестрнинг мақсадлари

Ягона реестрнинг вазифалари

Бошқа лойиҳалар

One ID Ягона идентификация тизими

Ишлаб чиқиш

https://id.egov.uz
One ID Ягона идентификация тизими
Единый портал интерактивных государственных услуг
Национальный правовой информационный центр