Ягона идентификация тизими, яъни OneIDга 136 та тизим уланган бўлиб, фойдаланувчилар сони 2020 йилга нисбатан 2,5 бараварга ўсди (6,5 миллионга яқинлашди). Тизимга кириш усуллари логин ва парол, электрон рақамли имзодан ташқари, мобил рақам, ID-карта маълумотлари билан бойитилди.