Онлайн тарзда ўтказилган бу тадбирда Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази ва Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази мутахассислари иштирок этишди.
Семинарнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Марказ бўлим бошлиғи Дониёр Максумов Хитой тажрибасини кенгроқ ўрганиш Ўзбекистонда электрон ҳукуматни, жумладан, рақамлаштириш ва рақамли трансформацияни ривожлантиришда қўл келишини таъкидлади.