Жаҳон банкининг “GovTech Maturity Index” натижаларига кўра, ҳукумат ва давлат хизматлари сектори бўйича Ўзбекистон 37 поғона юқорилаб, 198 мамлакат ичида 43-ўринни эгаллади ва рақамли трансформация соҳасида етакчи мамлакатларнинг “А” гуруҳига кирди.
Шунингдек, “GovTech Enablers” индексига мувофиқ, рақамли кўникмалар ва давлат хизматларидаги инновациялар бўйича мамлакат дунёда 4-ўринни эгаллаб, 2020 йилга нисбатан 65 поғона юқорилади.
Маълумот учун: Индекс тўртта кўрсаткич маълумотларига асосланади:
1. Давлат тизимлари индекси
2. Давлат хизматларини кўрсатиш индекси
3. Фуқаролар иштироки индекси
4. The GovTech Enablers индекси