Соҳалар ва ҳудудларда рақамли ривожлантиришни баҳолаш ва мониторинг қилиш
Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш ҳамда ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларини амалга оширилишини комплекс мониторинг қилиш. “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегияси доирасида ҳудудларни ва соҳаларни рақамли трансформация қилиш бўйича йўл хариталарининг ижро ҳолатини долзарблигини таъминлаш.
Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш лойиҳаларини амалга ошириш ва самарадорлигини рейтингли баҳолаш ишлари доирасида ҳар 6 ойда бир марта даврийлик билан давлат хизматлари тақдим этилишини автоматлаштириш, маъмурий жараёнларни оптималлаштириш, давлат органлари фаолиятининг ошкоралиги ва очиқлигини ошириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш учун давлат органларида ахборот-коммуникация технологиялари ни жорий қилиш ва фойдаланиш ҳолатини баҳолаш.
Ҳудудларнинг рақамли ривожланиш ҳолатини баҳолаш тартибини белгиловчи методикага мувофиқ «Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси йўл хариталарида тасдиқланган лойиҳаларни мониторинг қилиш ҳамда ҳудудларни рақамли ривожланиш даражасини аниқлаш бўйича рейтингли баҳолаш ишларини амалга ошириш.